Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, мусодара қилинди.
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида Бувайда туманида ўтказилган тезкор тадбирда Марғилон – Бувайда йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина тўхтатилиб текширилди. Натижада, автомобилда йўловчи сифатида кетаётган Қўштепа туманида яшовчи шахснинг ёнидан 1 килограмм 187 грамм «гашиш» моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг ёнидан ҳамда вақтинча яшаш манзилидан жами 620 грамм «гашиш» ва 297 грамм «мефедрон» гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
Терговга қадар аниқланишича, мазкур наркотик моддалар Россиядан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026