Ўзбекистон | 17:00
1116
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Xon Saroy навбатдаги лойиҳасида калит топширишни бошлади

Юнусобод туманида жойлашган Zo‘rsan турар жой мажмуасида хонадон эгаларига калитлар топширилмоқда. 16 қаватли 14 та блокдан иборат лойиҳада жами 1600 та хонадон мавжуд.

Калит топшириш маросими байрамона муҳитда ташкил этилди. Тадбир давомида меҳмонлар учун кўнгилочар дастурлар намойиш қилиниб, болалар учун махсус майдончалар йўлга қўйилди. Шунингдек, компания вакиллари янги хонадон эгаларининг уйга кўчиб кириш ва фойдаланиш жараёнига оид саволларига жавоб берди.

Тадбирнинг эътиборга молик жиҳатларидан бири объектнинг белгиланган муддатда топширилгани бўлди. Хонадон эгалари қурилиш ишлари ўз вақтида якунлангани ва калитлар ваъда қилинган муддатда берилганини алоҳида таъкидлашди.

Янги хонадон эгаларидан бири Буваля Одилованинг айтишича, мажмуанинг жойлашуви ва қурилиш сифати унда ижобий таассурот қолдирган.

Таассуротлар катта. Жудаям хурсанд бўлдим. Балконга чиқиб қарадим, ҳамма нарса зўр. Компания номига мос экан. Уйлари ҳам, ҳаммаси жойида. Шаҳарнинг ўртасида, ҳамма ёқ кўринади, яхши, кўркам жой экан”, - дейди у.

Унинг таъкидлашича, хонадонни харид қилишда компания томонидан таклиф этилган тўлов шартлари ҳам қулай бўлган.

Яна бир хонадон эгаси Наргиза Холмуродованинг айтишича, Zo‘rsan лойиҳасини танлашига мажмуанинг Юнусобод туманида жойлашгани, инфратузилмага яқинлиги ҳамда ташқи кўриниши сабаб бўлган.

2024 йил сентябр ойида шартнома олганмиз. Июн ойида калит оласизлар дейишганди ва ваъда беришганидек амал қилишди”, - дейди у.

Хon Saroy компанияси 2019 йилдан буён Тошкент шаҳрида фаолият юритиб келади. Шу вақт давомида компания 609 минг квадрат метрдан ортиқ турар жой ва тижорат объектларини барпо этиб, 5 мингдан ортиқ хонадонни фойдаланишга топширган. Бугунги кунга қадар эса 12 мингдан зиёд оила компания лойиҳаларини танлаган.

Ҳозирда компания портфелида 24 та лойиҳа мавжуд. Улардан 14 таси фойдаланишга топширилган бўлса, яна 10 таси қурилишнинг турли босқичларида давом этмоқда.

Компания маълумотига кўра, айни пайтда Zo‘rsan турар жой мажмуасидаги хонадонларнинг 90 фоизи аллақачон ўз эгаларини топган. Ҳозирда мажмуадаги мавжуд хонадонларни харид қилиш имконияти сақланиб қолмоқда.

Батафсил маълумотни 71 200 74 00 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид