Туризм | 18:45
1019
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

“Royal Jordanian Airlines” авиакомпаниясининг илк мунтазам тўғридан-тўғри парвози 30 июн кунига режалаштирилган.

Фото: Getty Images

Иорданияда Тошкент ва Аммон шаҳарлари ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновларнинг бошланиши муносабати билан Ўзбекистондаги сайёҳлик имкониятларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Унда қатнашчиларга Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси, меъморий обидалари, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби тарихий шаҳарлар бўйлаб сайёҳлик йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, “Royal Jordanian Airlines” авиакомпаниясининг илк мунтазам тўғридан-тўғри парвози жорий йилнинг 30 июн кунига режалаштирилган.

Жадвалга мувофиқ, RJ196 рейси Аммон халқаро аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 22:50 да парвоз қилиб, кейинги куни соат 05:25 да Тошкент халқаро аэропортига қўнади.

Икки пойтахтни боғлайдиган ушбу йўналиш мамлакатлар ўртасидаги масофа ва вақтни сезиларли даражада қисқартириб, туризм, савдо, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид