Жаҳон | 18:12
3771
2 дақиқада ўқилади

Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар

Шаҳарда очиқ турган заправкани топиш муаммога айланиб бормоқда.

Украина қуролли кучлари Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни давом эттирмоқда. Ёқилғи инқирози мамлакатнинг аксар ҳудудларини, жумладан, пойтахт Москвани ҳам қамраб олган. «Берег» мустақил журналистлар кооперативи пойтахтдаги ҳайдовчилар соатлаб навбат кутаётган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан фоторепортаж тайёрлади.

Сўнгги кунларда заправкаларда улкан навбатлар ҳосил бўлмоқда – фақат дизел таклиф этиладиганлари бундан мустасно.
Айрим автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тасвирга олишни тақиқлайди: «Бу махсус объект, съёмкага фақат рухсат асосида!».
«Лукойл»нинг деярли барча заправкалари ёки ёпиқ, ёки фақат дизел сотади. 

«Нефтмагистрал» заправкаларида бензин топилади, аммо барча турлари эмас.
«Газпром»нинг фақат айрим заправкалари ишламоқда – аммо уларда кўпинча 92-бензин йўқ, ёки фақат дизел сотилмоқда.
Teboil’да бензин бор, аммо бир ҳайдовчига 20 литрдан ортиқ бензин сотилмаяпти.

Нисбатан яхшироқ вазият – «Роснефт»да: унинг кўплаб заправкаларида бензин бор, харидорлар 50 литргача бензин қуйдириб олиши мумкин. Аммо 92-русумли бензин кўп ҳолларда тугаган ёки жуда кам қолган бўлади.

Баъзида «Роснефт» заправкалари ҳам камида бир соат бензин кутиб ёпилмоқда.
Заправкалар ёпилганидан кейин ҳайдовчилар навбатда туришда ва бензин кутишда давом этишмоқда.

 

Ҳайдовчилар шикоят қилмоқда, аммо янгиликларда пойтахтдаги бензин билан боғлиқ муаммолар бўйича сукут сақлашмоқда.

 

Москва областидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида «Ёқилғи йўқ» ёзуви
Максим Шипенков / EPA / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид