Жаҳон | 17:18
6463
5 дақиқада ўқилади

Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар

Европа Африкадан кириб келган экстремал иссиқликни бошдан кечирмоқда.

Сўнгги ҳафта давомида Ғарбий Европа аҳолиси аномал иссиқнинг навбатдаги тўлқинини бошдан кечирди. Аксар ҳудудларда ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқори бўлган, айрим жойларда 40 даражадан ҳам ошган.

Хусусан, Буюк Британияда июн ойи учун рекорд даражадаги юқори ҳарорат қайд этилди, Испания ва Франция учун эса 23 ва 24 июн кунлари кузатувлар тарихидаги энг иссиқ кунларга айланди.

Францияда бир ҳафтага яқин вақт ичида 40 дан ортиқ киши чўкиб кетган. Умуман, бу кунларда мамлакатда 1000 та ортиқча ўлим ҳолати қайд этилган. Ўлим ҳолатларининг аксари 65 ёшдан катта кишилар ҳиссасига тўғри келмоқда. Қариялар уйлари ва шифохоналардан қўшимча маълумотлар келиши ҳисобига бу рақамлар янада ошиши кутилмоқда.

Италия, Германия ва Швейцарияда юқори ҳарорат туфайли хавф ҳақида огоҳлантиришлар берилмоқда. Бир қанча мамлакатларда транспорт фаолияти издан чиққан, очиқ ҳаводаги тадбирлар ҳамда мактаблардаги машғулотлар бекор қилинмоқда.

Ҳозирда иссиқ ҳаво шарқ томон ҳаракатланмоқда. Прогнозларга кўра, кейинги икки ҳафта мобайнида иссиқ ҳаво Европанинг марказий қисми ва Болқон мамлакатларига ҳам тарқалиши кутилмоқда.

Европа ҳаддан ташқари иссиқ кунларни бошдан кечирмоқда, бу эса Европа бозорларида электр энергияси нархи сезиларли даражада – қиш ўрталарига хос даражагача ошишига олиб келди.
Фото: Clara Margais/picture alliance via Getty Images
Париждаги Трокадеро майдонида соябон тутиб юрган сайёҳлар, 2026 йил 18 июн
Jerome Gilles / NurPhoto / Getty Images
Лондон марказидаги Кингс-Кросс вокзалида одамларга сув тарқатилмоқда, 2026 йил 24 июн
Toby Shepheard / AFP / Scanpix / LETA
Бордодаги фонтанда иссиқдан жон сақлаётган киши, 2026 йил 22 июн
Philippe Lopez / AFP / Scanpix / LETA
Швейцариядаги фермада ишга туширилган совуқ туман генератори, 2026 йил 23 июн
Fabrice Coffrini / AFP / Scanpix / LETA
Римдаги Колизей фонида соябон тутиб турган сайёҳлар, 2026 йил 19 июн
Guglielmo Mangiapane / Reuters / Scanpix / LETA
Лондондаги Саутбэнк соҳилида юрган сайёҳлар, 2026 йил 24 июн
Richard Baker / In Pictures / Getty Images
Мадриддаги ҳовуз, 2026 йил 23 июн
Oscar del Pozo / AFP / Scanpix / LETA
Париждаги Сен-Мартен каналига сакраётган одамлар, 2026 йил 22 июн
Joel Saget / AFP / Scanpix / LETA
Тулузадаги шифохонада иссиқ урган беморни кўздан кечираётган шифокор, 2026 йил 23 июн
Ed Jones / AFP / Scanpix / LETA

 

Берлиндаги фонтанлардан бирида салқинланаётган киши, 2026 йил 19 июн
Halil Sagirkaya / Anadolu / Getty Image
Европанинг катта қисмига таъсир қилган «иссиқлик гумбази» деб аталадиган юқори босимли ҳудуд шамол тезлиги пасайишига олиб келди ва қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни чеклади.
Фото: Peter Byrne/PA Images via Getty Images
Лондонда транспорт тармоғида жиддий узилишлар кузатилмоқда, бу қисман экстремал об-ҳаво туфайли юзага келган.
Фото: Richard Baker / In Pictures via Getty Images
Италиянинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳарорати жуда юқорилигича қолмоқда, ҳатто тунги соатларда ҳам 27-29 даражадан ошади.
Фото: Enrico Mattia Del Punta/NurPhoto via Getty Images
Европанинг энг йирик энергия бозори бўлган Германияда жазирама туфайли электр энергиясининг улгуржи нархлари кескин кўтарилган
Фото: Kay Nietfeld/dpa (Photo by Kay Nietfeld/picture alliance via Getty Images
Нидерландия ҳукумати кучли жазирама ҳақида тўқ сариқ огоҳлантириш эълон қилди: бу ҳафта ҳарорат 35 даражагача кўтарилган, бу мавсумий меъёрдан анча юқори.
Фото: Pierre Crom/Getty Images
Германиянинг айрим қисмларида, жумладан, Гессенда ҳаво ҳарорати 38 даражага чиққан
Фото: Andreas Arnold/picture alliance via Getty Images
Испаниянинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошган
Фото: Marcelo del Pozo/Getty Images
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид