Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шомуродов ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогар
ФИФА сайтида гуруҳ босқичи давомида урилган жами 12 та гол орасидан энг чиройлисини аниқлаш учун овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов Конго ДР дарвозасига урган гол турнир гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилиши мумкин.
Ҳужумчи ўйиннинг 10-дақиқасида жарима майдонига оширилган тўпга етиб бориб, ўткир бурчак остида турганига қарамай, тўпни парашют услубида рақиб дарвозабони устидан ошириб ташлаган ва ҳисобни очганди.
Ҳозирда биринчи босқич – гуруҳ ўйинларида урилган 215 та гол орасидан энг чиройли 12 таси танлаб олинди.
Рўйхатда Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби юлдузлар билан бир қаторда, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига йўллаган зарбаси ҳам бор.
ФИФА бу вазиятга шундай баҳо берди: «Сантиметригача аниқ ҳисобланган ва мукаммал ижро этилган бу гол Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги дебютининг энг ёрқин лаҳзаси бўлди».
Ушбу ҳавола орқали ўзбекистонлик футболчи учун овоз бериш мумкин.
Мавзуга оид
14:49
«Тўпни яхши ушлаб туролмадик» – футболчилар турнирни тарк этгандан кейин нималар дейишди?
21:50 / 28.06.2026
Шомуродов жаҳон чемпионатидаги деярли имконсиз гол муаллифи бўлди
08:30 / 28.06.2026
«Бу мусобақа мен учун ҳам катта тажриба бўлди» – Каннаваро
08:08 / 28.06.2026