Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
Буюк Британия таркибида пластик бўлган бир марталик нам салфеткалардан воз кечишга қарор қилди.
Mindmegette хабарига кўра, тақиқ ҳам дўконларга, ҳам онлайн савдога таъсир қилади ва мамлакатнинг турли ҳудудларида босқичма-босқич кучга киради.
Маълум бўлишича, муаммо унчалик янги эмас. Одатий нам салфеткаларнинг аксарияти аслида пластик толалардан иборат - айнан улар матони мустаҳкам, аммо шу билан бирга «ўлмас» қилади: бундай салфеткалар йиллар давомида парчаланмайди. Агар улар ҳожатхонага ташланса, канализацияни тўлдириб, дарё ва денгизларга микропластик шаклида тушади. Ушбу салфеткаларни ишлаб чиқариш иссиқхона газларининг кўплаб чиқиндиларини келтириб чиқариши ҳам ташвишларни оширади.
Уэлс биринчи бўлиб 2026 йил 18 декабрдан бошлаб бундай салфеткаларни сотишдан воз кечади. Ундан кейин 2027 йил май ойида Шимолий Ирландия ва Англия, ўша йилнинг август ойида эса Шотландия қўшилади.
Болалар салфеткалари, макияжни кетказиш воситалари, нам ҳожатхона қоғози, қўл учун антибактериал салфеткалар, шахсий гигиена маҳсулотлари ва маиший тозалаш салфеткалари тақиқланади.
Таркибида пластик бўлмаган салфеткалар кўп марта ишлатиладиганлари каби савдода қолади. Тиббий буюмлар учун ҳам истисно қилинди - уларни кейинчалик ҳам маълум шартлар асосида дорихоналар ва шифохоналар тарқатиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026