Иқтисодиёт | 22:21 / 06.07.2026
764
2 дақиқада ўқилади

“E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси жорий этилади

“Бозорлар ва савдо комплексларида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда маиший коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Сунъий интеллект чизган сурат

Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябргача  “E-bozor” ягона рақамли бозор платформаси синов тарзида, 2027 йил 1 мартгача тўлиқ амалиётга жорий этилади.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • бозорлар ва савдо комплекслари паспорти, манзили, бўш савдо шохобчалари ва савдо ўринлари очиқ эълон қилиб борилиши;

  • аҳолини бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятига оид маълумотлар билан таништириш, бозор маъмуриятига электрон мурожаат йўллаш ва жавоб олиш имкониятлари.

“E-bozor” платформаси “Солиқ” ахборот тизимлари комплекси таркибида жорий этилади.

Ҳар бир бозор ва савдо комплексига солиқ ходимлари бириктирилади ва уларнинг фаолияти самарадорлиги кунлик таҳлил қилиб борилади.

Бозорлар ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган автотранспортларни вақтинча сақлаш жойларида тўловларни ягона QR код орқали тўлаш имконияти яратилади.

2026 йил 1 августдан транспортларни сақлаш жойларидан чиқариб юбориш бўйича рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган ва ижро органи томонидан “Жарима майдончаси” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланади ва электрон тарзда юборилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид