Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
Бухорода 22 ёшли ҳиндистонлик талаба ўз курсдоши (юртдоши) билан юзага келган жанжал оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ҳиндистон нашрларидан бири хабар берди.
Маълум қилинишича, Ҳиндистоннинг Керала штатидан бўлган Савария исмли қизни ўлдиришда гумонланиб, унинг 23 ёшли курсдоши Садҳарул Анам қўлга олинган.
Таъкидланишича, ҳодиса 3 июл куни икки талаба ўртасида келиб чиққан низо ортидан содир бўлган. Жанжал пайтида йигит қизнинг бошига ноутбук билан урган. Жабрланувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у ички қон кетиши оқибатида юзага келган асоратлар туфайли вафот этган.
Ҳар иккаласи ҳам Бухоро давлат тиббиёт институти талабаси экани айтилмоқда. Йигит Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олинган. Савариянинг жасади Ҳиндистонга етказилган.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
11:43 / 27.06.2026
Хатирчида 6 ойлик ўғлининг оғзига пайпоқ тиқиб ўлдирган ота 15 йилга қамалди
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
15:20 / 13.06.2026