Жаҳон | 21:41 / 07.07.2026
2102
3 дақиқада ўқилади

Эронда Али Хоминаийнинг дафн маросими ўтказилмоқда – суратлар

Эронда вафот этганига тўрт ой бўлган Али Хоминаий дафн этилмоқда. Видолашув маросими олти кунга чўзилган. Йиғилганлар «Америкага ўлим!» деб ҳайқирмоқда.

Эронда мамлакатнинг марҳум раҳбари, феврал ойи охирида – Яқин Шарқдаги урушнинг илк кунида Исроилнинг Теҳронга йўллаган авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлган Али Хоминаий дафн этилмоқда. Видеолашув маросими олти кун давом этади. Маросим 3 июл куни Теҳронда бошланганди, у ерда Хоминаийнинг тобути қўйилган имом Ҳумайний масжидига ўн минглаб эронликлар келишди. Кейин маросим Қум шаҳрига кўчди. Шундан кейин тобут Ироққа олиб борилади ва у ерда ҳам мотам маросимлари ўтказилади – Нажаф ва Карбало шаҳарларида (бу шаҳарда шиаларнинг асосий қадамжоларидан бири жойлашган). 9 июл куни Али Хоминаий ўзи туғилган Машҳад шаҳрига дафн этилади.

Теҳронда, Хоминаийнинг тобути шаҳар бўйлаб олиб юрилганида унинг ортидан ҳаракатланган одамлар Америка ва Исроилга ўлим тилаб ҳайқиришди. Кўпчиликнинг қўлида «Трампни ўлдиринг!», «Бибига ўлим!», «Биз сиз учун борамиз!» ва «Бош кўтарамиз!» шиорлари ёзилган плакатлар бўлган. Одамлар қасосни ифодаловчи қизил байроқларни кўтаришган ва шундай ҳайқиришган: «Қасос, қасос!» Йиғилганлардан кўпчилиги кўз ёш тўккан. Али Хоминаийнинг ўлимидан кейин катта ўғли Мужтаба Хоминаий унинг ворисига айланди, у ҳам авиазарба вақтида отаси билан бир бинода бўлган ва жиддий тан жароҳатлари олган. Шундан буён Мужтаба Хоминаий жамоатчиликка кўриниш бермади. Отасининг дафн маросимида ҳам қатнашмаяпти.

Теҳронда дафн маросимлари бошланган куни шаҳар майдонларига майдонларга тумонат одам йиғилди. 2026 йил, 4 июл
Fatemeh Bahrami / Anadolu / Getty Images
Эроннинг марҳум олий раҳнамоси Али Хоминаий ва унинг оила аъзоларининг тобутларини олиб кетаётган кортеж Теҳрондаги видолашув маросимида. 2026 йил 6 июл
Iranian Supreme Leaderʼs Office / ZUMA Press / Scanpix / LETA

 

Али Хоминаий ва унинг оиласи аъзоларининг дафн маросими жараёнидан. 2026 йил 6 июл
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Iranian Supreme Leaderʼs Office / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Arezoo / MEI / SIPA / Scanpix / LETA
Теҳрондаги дафн маросимида Али Хоминаийнинг портретини кўтарган аёл. 2026 йил 6 июл
Arezoo / MEI / SIPA / Scanpix / LETA
Alfred Yaghobzadeh / SIPA / Scanpix / LETA
Iranian Supreme Leaderʼs Office / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Majid Asgaripour / WANA / Scanpix / LETA
Berno / SIPA / Scanpix / LETA
Эронликлар Қум шаҳридаги видолашув маросимига байроқлар ва плакатлар кўтариб келишди. 2026 йил 7 июл
Anadolu / Getty Images
Қум шаҳридаги Жамкаран масжидида Али Хоминаийнинг жаноза маросими. 2026 йил 7 июл
Ahmadreza Taheri / WANA / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид