Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
Хитойнинг Хэбэй провинциясида кўкрак бези саратони ташхиси қўйилган Ўзбекистон фуқаросига дипломатик ваколатхона томонидан консуллик ва гуманитар ёрдам кўрсатилди. Даволаниш харажатларини камайтиришга кўмаклашилди, шунингдек, етти йилдан буён кўришмаган она ва қизнинг учрашуви ташкил этилди.
«Дунё» ахборот агентлиги маълум қилишича, Хитой фуқароси билан турмуш қурган ҳамюртимиз Т.М. айни пайтда Хэбэй провинциясида яшаб, икки нафар фарзандни тарбиялаб келмоқда. Унда кўкрак бези саратони аниқлангани муносабати билан Ўзбекистон дипломатлари унинг ҳолатини алоҳида назоратга олган.
Дипломатик ваколатхона ходимлари бемор даволанаётган тиббиёт муассасаси билан музокаралар ўтказиб, муҳим тиббий муолажалар нархини камайтиришга эришди. Маълум қилинишича, фуқарога 16 босқичдан иборат кимётерапия курси тайинланган.
Шунингдек, вазиятнинг ҳуманитар жиҳатига ҳам эътибор қаратилди. Қайд этилишича, ватандош қарийб етти йил давомида Андижон шаҳрида яшовчи онаси билан учраша олмаган. Дипломатик миссия кўмагида авиачипта харид қилиниб, онасининг Тошкент–Пекин–Тошкент йўналиши бўйича сафари ташкил этилди. Шу тариқа узоқ кутилган оилавий учрашув таъминланди.
Дипломатик ваколатхона ходимлари фуқаронинг яшаш ва даволаниш жойига ташриф буюриб, унинг аҳволидан хабар олди ҳамда маънавий қўллаб-қувватлади.
Бундан ташқари, Хэбэй провинциясида Хитой фуқароларига турмушга чиққан 20 нафарга яқин ўзбекистонлик аёл иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбирда уларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати ва консуллик хизматлари ҳақида маълумот берилди.
Дипломатлар хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш доимий эътиборда эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026