Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон» меҳмонхонасида кичик ёнғин чиқди
Меҳмонхонанинг 10-қаватида рўй берган ҳодиса тезкорлик билан бартараф этилган. Ёнғин хизматчи ходимлар хонасига зарар етказган, жабрланганлар йўқ.
Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбони яқинида жойлашган машҳур «Ўзбекистон» меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда меҳмонхонанинг юқори қаватларидан биридан олов ва тутун чиқаётгани, кейинроқ ходимлар мустақил тарзда оловни ўчиришга ҳаракат қилгани акс этган.
Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, 12 июл куни соат 14:45 да меҳмонхонанинг 10-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:49 да етиб бориб, ёнғин соат 14:54 да ўчирилган.
Айтилган манзилда бинонинг ёнғинга қарши ўрнатилган хавфсизлик тизимлари ўз вақтида ишлагани сабабли ёнғин ўз вақтида тезкорлик билан бартараф этилган, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг 10-қаватидаги хизматчилар хонаси зарарланган. Тан жароҳати олганлар фуқаролар йўқ.