Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатарнинг собиқ амири вафот этди
Шайх Ҳамад Қатарни 1995–2013 йилларда бошқарган ва мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий юксалишида ҳал қилувчи ўрин тутган.
Қатарнинг собиқ амири, мамлакат тараққиётининг асосий меъморларидан бири бўлган шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди, деб хабар берди Ал-Жазира телеканали.
Хабарга кўра, Қатарда душанба кунидан бошлаб тўрт кунлик мотам эълон қилинди.
Шайх Ҳамад Қатарни 1995–2013 йилларда бошқарган ва мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий юксалишида ҳал қилувчи ўрин тутган. Унинг раҳбарлиги даврида Қатар халқаро майдондаги нуфузини сезиларли даражада мустаҳкамлади.
У йирик иқтисодий инвестиция лойиҳаларига раҳбарлик қилди ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга ҳисса қўшди. Натижада Қатар дунёдаги суюлтирилган табиий газнинг энг йирик экспортчисига айланди.
Шайх Ҳамад даврида 2004 йилда Қатарнинг биринчи доимий Конституцияси қабул қилинди. Шунингдек, муниципал сайловлар жорий қилиниб, аёлларга овоз бериш ва номзод сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилди.
У 2013 йилда ҳокимиятни ўғли ва вориси шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга топширганди.
Мавзуга оид
19:41
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия йўллади
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026