Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюради
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳалари билан танишади.
Ташриф доирасида давлат раҳбари мамлакатнинг йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланган Ўзбекистон металлургия комбинатида ишлаб чиқариш жараёнлари, модернизация ишлари ва амалга оширилаётган янги лойиҳаларнинг бориши билан танишиши режалаштирилган.
Шунингдек, президент раислигида мамлакатда қора металлургия саноатини янада ривожлантириш, тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва соҳага инвестицияларни жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилади.
Йиғилишда тармоқни модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қора металлургия саноатининг келгуси ривожланиш истиқболлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.