Ўзбекистон | 09:57
1345
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ашхободга ташрифи доирасида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва кўп асрлик дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram

«Дунё» ахборот агентлиги хабар қилишича, учрашувда Бахтиёр Саидов Туркманистон президентига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида билдиришича, музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани алоҳида қайд этилган.

Томонлар барча даражалардаги яқин ва самарали мулоқотлар давом этаётгани, шунингдек, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатларда ўсиб бораётганини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларни янада чуқурлаштириш, мавжуд ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттириш юзасидан фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид