Жамият | 20:24 / 15.07.2026
596
2 дақиқада ўқилади

Реклама қўнғироқлари ва хабарномаларидан ҳимоя кучайтирилади

«Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. 

Фото: Ronstik / Shutterstock

«Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:

  • мобил алоқа воситалари орқали SMS-хабарнома шаклида товар ва хизматларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;

  • мобил алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

  • реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобил алоқа) орқали соат 18.00 дан 9.00 гача тарқатиш тақиқланади;

  • мобил алоқа операторларига реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини абонент сўровига кўра тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юклатилади;

Ушбу талабларга риоя этмаслик реклама ҳамда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид