Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 октябрдан идентификаторсиз қурилишга рухсат берилмайди
Ўзбекистонда 2026 йил 1 октябрдан қурилиш ишларини бошлаш учун янги тартиб жорий этилади. Энди истиқболли қурилиш ҳудудига ягона идентификатор берилмасдан туриб, қурилишга рухсатнома расмийлаштирилмайди.
Президент қарорига мувофиқ, қурилиш жараёнларини рақамлаштириш ва улар устидан назоратни кучайтириш мақсадида «Uy-joy» ягона рақамли урбанизация платформасида бир қатор янги рақамли инструментлар жорий этилади.
Жумладан, қурилишнинг барча босқичларини кузатиш учун Истиқболли қурилиш ҳудудининг ягона идентификатори, Лойиҳанинг рақамли паспорти ҳамда Капитал қурилиш объектининг рақамли паспорти шакллантирилади. Ушбу тизим «Шаффоф қурилиш» ахборот тизими билан интеграция қилинади.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябрдан ягона идентификатор рақами берилмаган қурилиш объектлари учун қурилиш ишларини бошлашга рухсатнома бериш тақиқланади.
Шунингдек, 2027-2028 ўқув йилидан Тошкент архитектура-қурилиш университетида Замонавий урбанистика ва агломерацияларни бошқариш факултети ташкил этилади.
Бундан ташқари, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузурида Урбанистика, архитектура ва лойиҳалаштириш креатив парки фаолияти йўлга қўйилади.
Қарорда шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини яхшилаш ҳамда иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида Миллий қўмитанинг БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури — UN-Habitat билан ҳамкорлиги янада кенгайтирилиши ҳам белгиланган.
Мавзуга оид
22:32 / 11.07.2026
Сергелида кўп қаватли тураржой қурилиши тўхтатилди
19:01 / 11.07.2026
Уй қурилишига улуш киритган шахсларнинг маблағларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди
08:40 / 10.07.2026
1000 метрли Jeddah Tower: бош муҳандис энг қийин вазифани очиқлади
23:09 / 04.07.2026