Кўчмас мулк | 11:55
2372
1 дақиқада ўқилади

Уй-жой нархлари бўйича ҳисоб-китобнинг янги усули жорий этилди

2026 йилнинг II чорагидан бошлаб Ўзбекистонда уй-жой нархлари индекслари янгиланган методология — гедоник регрессия усули асосида ҳисобланмоқда. Миллий статистика қўмитасига кўра, мазкур ёндашув бозордаги нархлар динамикасини янада аниқроқ баҳолаш имконини беради.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг II чорагида Ўзбекистонда турар жой кўчмас мулки нархлари ўтган чоракка нисбатан 1,3 фоизга, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан эса 4 фоизга ошган.

Шу даврда квартиралар нархи бир йилда 5,5 фоизга қимматлашган. Жумладан, бирламчи бозорда нархлар 7,1 фоизга, иккиламчи бозорда эса 4,2 фоизга ўсган. Якка тартибдаги уйлар нархи эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида квартиралар нархи бир йилда 3,9 фоизга, республиканинг бошқа ҳудудларида эса 7 фоизга кўтарилган.

Қўмита маълум қилишича, 2026 йилнинг II чорагидан бошлаб уй-жой нархлари индекслари гедоник регрессия усули асосида ҳисобланмоқда. Ушбу методология уй-жойнинг майдони, жойлашуви, қавати ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозордаги нархлар динамикасини аниқроқ акс эттириш имконини беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид