Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда иш ваъдаси ортидаги фирибгарлик фош этилди
Тошкент вилоятида Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилиб, икки нафар фуқародан 15 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган шахснинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Корея Республикасига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, муқаддам судланган фуқаро М.А. икки нафар фуқарони Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, уларнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда жами 15 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Терговга қадар текширув жараёнида ушбу маблағлар ҳисобидан 100 АҚШ доллари ва 22,8 миллион сўмнинг жабрланувчиларга қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
13:50
Ўзларини “президент оиласига яқин шахс” сифатида кўрсатиб, жиноят содир қилган шахслар қамалди
20:19 / 17.07.2026
MyGov сайтини сохталаштириб, одамлардан 1 млрд сўм ўғирлаган жиноий гуруҳ ушланди
11:30 / 17.07.2026
16 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
15:33 / 11.07.2026