12 Август

Фарғона – Самарқанд автобус йўналиши масофаси 618 км бўлиб, мазкур масофани босиб ўтиш учун 12 соат 50 дақиқа вақт сарфланади.

Абитуриентлар тест синовида тўплаган баллари тест синови ўтказилган куннинг эртасига эълон қилинади.

11 Август

Сирдарё вилояти марказидан Тожикистон орқали Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилади.

10 Август

Ўзбекистон туманида кўп йиллик манзарали ва мевали дарахтлар туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан кесилган. Маҳалла раиси ТЭТКга электр симларига тегиб турган дарахт шохларини бутаб беришларини сўраб мурожаат қилган, аммо дарахтлар остидан кесиб ташланган. Табиатга етказилган зарар сал кам 1 млрд.

Ўлим шу йил 10 август куни қайд этилган. Санобархон Ҳайдарованинг ўлимига оғир куйиш жароҳати сабаб бўлган.

9 Август

Жорий йилнинг 10-12 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, Фарғона водийси тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди.

Қонунчилик палатасидаги Либерал-демократик партияси фракцияси навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

7 Август

Фарғона туманининг Қўрғонтепа қишлоғи Бекат маҳалласи аҳолиси сувни 6-7 км масофадан ташиб келиб ичади. Уйда кимнинг вақти бўлса, қўлига бўш идиш олади-да, сув ташишга жўнайди...

6 Август

2 август куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 47 ёшли ходими корхонага кириш жойида устидан бензин сепиб, ўзига ўт қўйди. Завод маъмурияти ходим ишдан бўшатилмагани, рухсатномасиз келгани учун ичкарига киритилмаганини маълум қилди. Аёлнинг яқинлари эса умуман бошқа гапларни айтмоқда.

4 Август

Фарғона вилоятида жорий йилнинг 6 ойи давомида 4 157 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. 

3 Август

Kun.uz манбасига кўра, 48 ёшли аёлнинг ўзига ўт қўйишига ишдан бўшатилгани (ёки бўшатилиши ҳақида огоҳлантириш олгани) сабаб бўлган.

31 Июль

Келинчаксой кўпчиликка маълум Арашан булоғи ва кўллари томон элтувчи йўлда жойлашган. Чўпонлар айтган афсонага кўра, совуқда боласини бешикда тебратиб турган келинчак музлаб, тошга айланиб қолган ва шу сабабдан бу атрофларни келинчаксой деб аташади. "Манзил" шу ерда тирикчилик қилаётган чўпонлар ва ёзнинг иссиғигача сақланадиган қорларни кўрсатишга қарор қилди.

Кўпроқ янгилик
Top