Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи олдида ўзини ёқиб юборган аёл вафот этди
Ўлим шу йил 10 август куни қайд этилган. Санобархон Ҳайдарованинг ўлимига оғир куйиш жароҳати сабаб бўлган.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 32-цехнинг 1-таъмирлаш-қурилиш участкаси бўёқчиси Санобархон Ҳайдарова жорий йил 2 август куни эрталаб соат 08:30 лар чамасида заводнинг 1-секторига кириш йўлагида устидан бензин қуйиб, олов ёқиб, ўз жонига суиқасд қилганди. Шифохонага ётқизилган Ҳайдарова кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 10 август куни соат 7:00ларда вафот этган. Бу ҳақда Саноат энергетика гуруҳи матбуот хизмати раҳбари Игор Гусенков Kun.uz’га маълум қилди.
Дастлабки тиббий маълумотга кўра, беморда алангадан (суицид) бош, юз, бўйин, қорин, иккала қўл елка, билак, кафт, бармоқ, иккала курак, иккала думба, иккала сон соҳаларининг II – III АБ даражали 70 % термик куйиши, куйиш карахтлиги оғир даража; юқори нафас йўлларининг I – II даражадан термик куйиши қайд этилган.
Санобархон Ҳайдарованинг умумий аҳволи ўта оғир дея баҳоланган. Бемор шифохонада 8 кун мобайнида инфузион терапия, оқсил ўрнини босувчи суюқликлар, бир хил гуруҳдаги қон зардоби (синама билан), антибактериал, даво, гармонал терапия, оғриқ қолдирувчи, О2 терапия, мазли ассептик боғлам ва симптоматик терапия қилинган.
Юқорида кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан беморда 10 август куни соат 7:05 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Мурда суд-медэкспертизага текширувга юборилган.
Kun.uz’га тақдим қилинган маълумотда айтилишича, завод марҳуманинг дафн ҳамда шу билан боғлиқ маърака маросимларини ўтказиш учун барча харажатлари тўлиқ қопланиши, жамоа шартнома асосида оила аъзоларига, энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдорида моддий ёрдам ажратилиши, қарамоғида бўлган балоғат ёшидаги фарзандларига ўқиш ва таълим олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун зарур моддий ёрдам ажратилиши хамда зарурият бўлганда хаётда ўз ўрнини топишида амалий ёрдам бериш вазифаларини ўз зиммасига олган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:35 / 25.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024