Энергетика вазирлиги хабарига кўра, мазкур ҳолатлар учун 13 млрд 935 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 875 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 3 млрд 374,1 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 282 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 10 млрд 560,9 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Бувайда, Тошлоқ ҳамда Қува туманлари ҳиссасига тўғри келади.