19 Апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги бир кунда яна 300дан ортиқ кишида коронавирус аниқлангани ва айни вақтда шифохоналарда даволанаётганлар сони 2 минг нафардан ошгани, уларнинг 238 нафари оғир аҳволда экани ҳақида хабар берди.

Жиззах шаҳар прокуратураси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Арнасой туман бўлими томонидан фирибгарлик ва ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси томонидан маълум қилинди.

17 Апрель

Жиззах шаҳридаги хонадонлардан бирига босқинчилик учун кириб, 72 ёшли қарияга оғир тан жароҳати етказган ва йирик миқдордаги пулларни олиб кетган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Жиззах вилояти Зарбдор туманидан ўғирланган автомашина шикастланган ҳолда Зомин туманидан топилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида сохта диплом билан дарс бераётган 10 нафар ўқитувчи аниқланган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

16 Апрель

Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Казаков Kun.uz таҳририятига мурожаат қилди. Маълум қилинишича, бутун вилоят маркази ва бир қатор туманларда архив биноларининг аҳволи қониқарли эмас.

Жиззах шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчини ҳақорат қилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимига нисбатан хизмат суриштируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда

15 Апрель

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиевнинг қизига тегишли компания 2020 йилда 4 миллиард сўмга яқин давлат буюртмасига эга чиққан.

14 Апрель

Жиззах вилояти Зарбдор туманида 102 ёшли момо коронавирусга қарши эмланган.

13 Апрель

Жиззах шаҳрида аҳоли чиқиндиларини йиғиб кетишга мўлжалланган махсус машинанинг газ баллони шаҳар кўчаларидан бирида ҳаракатланиб кетаётганда портлаб кетган. Оқибатда унинг яқинида бўлган икки нафар шахс жароҳат олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

12 Апрель

Жиззах вилоятида 5 килограмм «гашиш» гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган шахслар ушланди.

9 Апрель

Жиззах вилояти Янгиобод туманидан икки бош отни ўғирлаган шахслар Тошкент вилоятидаги мол бозорлардан бирида ушланган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top