Жиззах шаҳрида аҳоли чиқиндиларини йиғиб кетишга мўлжалланган махсус машинанинг газ баллони шаҳар кўчаларидан бирида ҳаракатланиб кетаётганда портлаб кетган. Оқибатда унинг яқинида бўлган икки нафар шахс жароҳат олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 13 апрель куни эрталаб соат 7:40лар атрофида Жиззах шаҳар Мустақиллик кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасига тегишли бўлган чиқинди йиғувчи махсус машинанинг газ баллони портлаб кетган.

Оқибатда шу атрофда бўлган «Cobalt», «Nexia» ва «Spark» машиналарига жиддий зарар етган. Бундан ташқари, махсус машина яқинида турган ва пиёдалар йўлакчасидан кўчани кесиб ўтмоқчи бўлган икки нафар шахс оғир тан жароҳатлари олган. Улар шифохонага ётқизилган.

Жиззахда 5 килограмм гиёҳванд моддаларни олиб кетаётган шахслар ушланди

Жиззахда наманганлик шахс бошқарувидаги Nexia 2 MAN юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи ухлаб қолгани айтиляпти