Жамият | 17:56 / 09.04.2021
2946
2 дақиқада ўқилади

Жиззахдан от ўғирлаган шахслар Тошкент вилоятидаги мол бозордан ушланди

Жиззах вилояти Янгиобод туманидан икки бош отни ўғирлаган шахслар Тошкент вилоятидаги мол бозорлардан бирида ушланган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 3 апрел тунда Жиззах вилояти Янгиобод тумани «Ҳавотоғ» қишлоқ фуқаролар йиғини фермер хўжалиги даласидан қиймати 65 миллион сўмлик 2 бош от ўғирланган. Бу ҳақда Янгиобод тумани ички ишлар бўлимига отларнинг эгаси, туманнинг «Янгиобод» шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Х.А. маълум қилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида отлар Янгиобод тумани «Ҳавотоғ» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.Х. ҳамда Сирдарё вилояти Ховос тумани «Пахтакор» ҚФЙда яшовчи Р.А. томонидан ўғирлангани аниқланган.

Қайд этилишича, ўғрилар Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудидаги мол бозорида отларни сотаётган вақтида қўлга олинган.

Мавзуга оид