11 Октябрь

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси томонидан “Файз” ХК (номи ўзгартирилган) “Файз” ХКга 829,5 миллион сўмдан ортиқ солиқ ҳисобланган.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қорақалпоғистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt машинаси автобуснинг орқасидан бориб урган. Оқибатда икки киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

8 Октябрь

Эргаш Солиев қурилиш бўйича ўринбосари Баҳром Назаровга ҳайфсан берди. Назаров “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда бошқа дастурлар доирасидаги қурилишларда масъулиятсизлик қилгани учун жазоланди.

7 Октябрь

Жиззах вилоятида магистратурага ўқишга киритиб қўйишини айтиб фуқародан 2 300 АҚШ доллари олаётган шахс қўлга олинган.

5 Октябрь

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади; шимолда 9-14 даража илиққача пасаяди. 

29 Сентябрь

Жиззах вилояти Пахтакор туманида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда юк машиналаридан бирининг ҳайдовчиси, Қашқадарё вилоятида яшовчи шахс вафот этган.

28 Сентябрь

Жиззах вилояти Пахтакор туманида аҳоли хонадонлари жойлашган икки қаватли уйнинг томи ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жиззах вилоятида 27 сентябрь куни иккита ёнғин содир бўлган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, ҳар иккала ёнғин қисқа туташув натижасида рўй берган ва уларда ҳеч ким жароҳатланмаган. Ёнғинлар авж олмасидан бартараф этилган.

22 Сентябрь

Жиззах шаҳридаги кўчалардан бирида ҳаракатланиб кетаётган «Тико» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машинада қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган «Нексия-3»га урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Миллий тикланиш” партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров ўз сайловолди тарғибот ишларини Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан бошлади.

14 Сентябрь

Жиззах вилояти Арнасой туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчасида электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб фойдаланиб келингани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

11 Сентябрь

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қашқадарёлик ҳайдовчи ухлаб қолиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Кўпроқ янгилик
Top