Маълум қилинишича, бугун 8 сентябрь куни соат 6:00ларда А376 Қўқон-Жиззах халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 292-километрида юк машинасининг газ баллони портлаб кетган.
Ҳайдовчи М.Султонов Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган «Қашқадарё иккиламчи қора металл» филиалига тегишли «GAZ 330202» русумли машинасини Жиззах-Бекобод йўналишида бошқариб бораётганда СПГ газ баллонида портлаш содир бўлган.
Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина йўлнинг чап томонида ўрнатилган бетон тўсиққа урилган. Қайд этилишича, мазкур ҳодисада ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Навоийдаги пропан шохобчасида газ баллони портлади. Тўрт киши жароҳатланди
Самарқанддаги «метан заправка»да машина газ баллони портлаб кетди









