Ўзбекистон | 09:14 / 29.09.2021
3277
2 дақиқада ўқилади

Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида қашқадарёлик ҳайдовчи вафот этди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда юк машиналаридан бирининг ҳайдовчиси, Қашқадарё вилоятида яшовчи шахс вафот этган.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 20 сентябрь куни 00:55ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 950-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Жиззах шаҳрида яшовчи 1972 йилда туғилган ҳайдовчи «Камаз-5410» юк машинаси билан Жиззах-Тошкент йўналишида кетаётиб, йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётганда Тошкент-Термиз йўналишида ҳаракатланаётган «Hyundai» юк машинаси унга келиб урилган.

Оқибатда, «Hyundai» юк машинаси ҳайдовчиси, Қарши шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Hyundai» юк машинаси ҳайдовчиси чарчоқ аломатлари билан руль бошқарувига ўтирган. У «Камаз-5410»нинг қайрилиб олаётганини сезмаган ва унга бориб урилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид