8 Июль

Қорақалпоғистонда тўртта янги шифохона ташкил этилади. Соғлиқни сақлаш вазирининг Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Қорақалпоғистондаги воқеалардан ҳамма тўғри хулоса чиқариши ва ўз ишини танқидий қайта кўриб чиқиши кераклиги, халқ вакиллари сифатида бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги учун биринчи навбатда сенаторлар масъул эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Нукус шаҳрида жойлашган “Нукус” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги 30 гектар бўш ер майдонида “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади.

7 Июль

Нукус воқеаларидан кейинги вазиятни ўрганиш учун бир гуруҳ журналистлар Қорақалпоғистонга ташриф буюришди ва шаҳардаги бугунги ҳаёт билан танишишди. Кўпчиликнинг фикри бир хил – биз тинчлик тарафдоримиз, юз йилларки ўзбек ва қорақалпоқ бирдамликда яшаб келган, воқеада четдан аралашув яққол сезилиб турибди.

Ички ишлар вазирлиги оммавий тартибсизликлар вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қандай махсус техникалар ва қуроллардан фойдаланишини намойиш этди. Бу ҳақдаги видео ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг Telegram-каналида эълон қилинди.

1 июл куни Нукусда содир бўлган тартибсизликни тинчитиш мақсадида намойишчиларга сувга аралаштирилган қизил бўёқ сепилган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғининг ўринбосари Абдижан Абдувалиев маълум қилди.

1-2 июл кунлари Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар фақат Нукус шаҳридагина бўлмаган. Хоразмлик фермер Жабборберди Исмоилов яшаб, ишлаб келаётган Шуманай туманида ҳам унга ва яқинларига ҳужум қилинган.

Нукусдаги тартибсизликлар чоғида ўт қўйиб юборилган юк машиналаридан бирининг ҳайдовчиси Искандар Икромов журналистлар қаршисида воқеа тафсилотларини сўзлаб берди.

Қорақалпоғистонда оммавий тартибсизликларга айланиб кетган намойишлар мавзуси шу кунларда дунёнинг турли ОАВ ва таҳлилчилари томонидан фаол муҳокама қилинмоқда. Ва аниқки, бундан кейин ҳам турли ракурсларда қилинган шу каби муҳокамалар давом этаверади.

6 Июль

Бугун, 6 июл куни бир гуруҳ журналистлар Нукус шаҳрида бўлиб, сўнгги воқеалар тафсилотлари билан танишдилар. Миллий гвардия минтақавий бўлимида жорий йилнинг 1-2 июль кунлари бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар ҳақида маълумот берилди.

1 июл куни Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда бошланган намойишлар тартибсизликка айланиб кетганди.

5 июл куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Кўпроқ янгилик
Top