9 Ноябрь

Термиз шаҳрида талабанинг пули ва иккита телефонини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Деновда 37 дона гугурт қутисига жойланган марихуанани қарийб 13 миллион сўмга сотаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Машина сотиб олишини айтиб сурхондарёлик фуқарони чув туширган андижонлик шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

6 Ноябрь

Термиз шаҳрида фуқаронинг 800 миллион сўмини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

5 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Hyundai кичик юк машинаси қоидаларни қўпол тарзда бузиб ҳаракатланган ҳолда мактаб олдидаги пиёдалар йўлакчасида одам уриб юборган. Оқибатда мактаб ўқувчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Узун туманининг «кўрпага қараб оёқ узатиш»ни билмайдиган собиқ ҳокими Отабек Норматов маҳаллий бюджетнинг имкониятини ўйлаб ҳам ўтирмай, туманнинг бош режасини баҳона қилиб ўнлаб тадбиркорларнинг биноларини бузиб ташлаган. Мана, уч йилдирки, туманда ҳоким алмашаверади, мулкдорлар эса ҳамон сарсон-саргардон.

4 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Термиз туманида ўзини департамент ходими деб таништирган шахс фуқаронинг 30 миллион сўм пулини ўзлаштириб кетган.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида маст фуқаро тўйда маҳалладошини пичоқлаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида фуқарони уриб унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган ака-укага жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

3 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Узун туманида ва Тошкент шаҳрида фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Мислсиз қийноқлардан кейин тўқиб чиқарилган жиноят бўйнига қўйилган инсон умрининг қарийб 5 йилини қамоқда ўтказди. Суд уни оқлади, аммо йўқотилган йиллар, руҳий изтироб ва қийноқлар учун бор-йўғи 50 млн сўм берилди. Унга адолатсиз ҳукмни ўқиган судья эса ҳамон судьялигича қолмоқда.

Жорий йилнинг 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари Европа Иттифоқи комиссиясининг бўлим бошлиғи С. Ринальди бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган.

Кўпроқ янгилик
Top