3 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Денов туманида маҳалладошининг уйидан тилла буюмларни ўғирлаган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

2 Ноябрь

Термиз шаҳрида арзон уй олиб беришини айтиб фуқаронинг 1 700 доллар ва 5,5 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИб ахборот хизмати хабар бермоқда.

Термиз шаҳрида Spark машинасини бошқариб кетаётган  мактаб ўқувчисига чора кўрилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

1 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида юқумли касалликлар шифохонасида чиқиндиларни жойлаштириш тартиби бузилгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2021 йил 9 ой давомида давлат фойдасига 474 миллиард сўм ундирилган. Бу ҳақда жорий йил 29 октябр куни МИБ вилоят бошқармасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Сурхондарё вилояти Денов туманида ер сотишини айтиб фуқаронинг 29 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

31 Октябрь

Жорий йил 12 октябр куни Kun.uz’да Термиз шаҳар «Мангузар» МФЙда жойлашган 2 қаватли уйлар канализацияга уланмагани ортидан аҳоли азият чекаётгани ҳақида танқидий мақола берилган эди. Термиз шаҳар ҳокимлиги мақола юзасидан билдирган муносабатида маблағ ажратилсагина муаммони 2022 йил учинчи чоракда ҳал қилинишини маълум қилди.

“Қариндошларимиз ўртасида қурилган оилалар шунчалик кўпки, қайси бири қанақа қариндошлигини эслаб қолиш ҳам қийин. Масалан, амаким синглисига қиз берган, тоғам холам билан қуда бўлган...”

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳар Алишер Навоий шоҳкўчасини таъмирлаш ишлари 2019 йилда бошлангани, бироқ ҳанузгача тугатилмагани айтилган хабарлар тарқалди. Термиз шаҳар ҳокимлиги хабар юзасидан муносабат билдирди.

30 Октябрь

Сурхондарё вилоятида жорий йил 9 ой давомида МИБ вилоят бошқармаси томонидан 17та хизмат текшируви ўтказилган. Уларнинг натижасига кўра 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда 2021 йил 29 октябрь куни МИБ вилоят бошқармасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида ҳаракатланиш пайтида бошқарувни йўқотиб йўл четидаги газ қувурига урилган Damas ёниб кетган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилоятида 17 минг 110 нафар қарздорга нисбатан хорижга чиқишга тақиқ қўйилган. Бу ҳақда 2021 йил 29 октябрь куни МИБ вилоят бошқармаси томонидан ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Кўпроқ янгилик
Top