Сурхондарёда ва Тошкентда фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Сурхондарё вилояти Узун туманида ва Тошкент шаҳрида фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги умумтаълим мактаб директори М.Б. ва фуқаро М.М.нинг фирибгарлик билан фуқароларнинг маблағларини ўзлаштиргани аниқланган. Жумладан, улар олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони танишлари ёрдамида Қозоғистондаги Чимкент давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига ҳар биридан 1 200 доллардан жами 2 400 долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Шунингдек, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Миллий университети магистратура босқичи талабаси О.Р. қўлга олинган.
Аниқланишича, О.Р. фуқаро О.га гўёки ўзини унивеситет деканати ходими сифатида таништирган. Сўнг танишлари орқали унинг ўқишини Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчириб, Миллий университетнинг 2-курсига қабул қилингани ҳақида буйруқ чиқартириб бериш ҳамда фанлардан баҳо олиб бериш эвазига 1 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024