Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида фуқарони уриб унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган ака-укага жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 18 октябрь куни соат 16.00 ларда, Олтинсой туманида яшовчи О.Ш. ва унинг укаси О.Р. маст ҳолда маҳалладоши Б.О. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг ака-ука Б.О.ни дўппослаб унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, 2021 йил 18 октябрь куни О.Ш. ва О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «к» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда ҳайдовчи йўл талашиб бошқа бир ҳайдовчига оғир тан жароҳати етказди

Сурхондарёда ўзаро жанжал пайтида ука акасини пичоқлаб жароҳат етказди