Ўзбекистон | 10:57 / 28.09.2018
12778
1 дақиқада ўқилади

Бош вазир ўринбосари: «Барча муассасаларда шифокор қабулига олдиндан ёзилиш имконияти бўлади»

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг ижроси тўғрисида ахборот берди. 

«Kun.uz» мухбири хабар беришича, Абдуҳакимов 48 банддан иборат бўлган дастурнинг 35таси тўлиқ бажарилгани ҳақида маълум қилган. Тиббиёт йўналишида кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йилида олий тиббий таълим муассасалари магистратура таълим йўналишлари бўйича жами 919та, клиник ординатурага жами 1724та, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига эса мақсадли тартибда жами 398та квота ажратилган.

Таъкидланишича, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида шифокор қабулига масофадан туриб ёзилиш имконини берувчи электрон дастур (веб-сайт) ишлаб чиқилган ва ҳозирги вақтда тест режимида ишламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид