Президент қарорига ўзгартиришлар киритилди: танловда ғолиб чиққан кадрлар давлат ташкилотларида раҳбарликка тайинланади
“Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига ўзгартиришлар киритилди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, ўзгартиришларга мувофиқ:
танлов ғолиблари тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади ва ривожланган мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида камида 3 ой стажировка ўтайди;
финал босқичининг бошқа иштирокчилари бошқарув кадрлари захирасига киритилади, шунингдек, иш билан таъминланганидан сўнг улар ҳам ривожланган мамлакатларда камида 1 ой стажировка ўтайди.
Стажировка ўтаган танлов ғолиблари ва финал босқичининг иштирокчилари зиммасига, уларни стажировка ўташ учун юборган ташкилот билан тузилган шартномада назарда тутилган муддатда ушбу ташкилотда ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.
Танлов ғолибларини раҳбарлик лавозимига тайинлаш, ғолиблар ва финал босқичининг иштирокчиларини ривожланган мамлакатларга стажировка юбориш уларни раҳбар лавозимларга тайинлаш ишларини мониторинг қилиш президент Администрациясининг умумий мувофиқлаштируви остида амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024