Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Хитойга келгани ҳақидаги ахборот тасдиқланмади
Фото: AP/Wong Maye-E
Хитой ташқи ишлар вазирлиги Хитойга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин келгани ҳақидаги ахборотни тасдиқламади. Бу ҳақда 27 мартдаги брифингда вазирликнинг расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди.
“Биз гап нима ҳақида кетаётгани борасида умуман тушунчага эга эмасмиз – агар бизда бу ҳақида маълумот бўлса, биз бундан жамоатчиликни хабардор қиламиз”, деб жавоб қилган журналистлар жавобига Чуньин.
26 мартда Япония оммавий ахборот воситалари Хитойга Шимолий Кореянинг юқори лавозимдаги мансабдор шахси келганини маълум қилган.
Bloomberg ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Хитойга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин келган, бироқ 27 мартда Жанубий Кореянинг “Хангук ильбо” нашри Пекинга махсус поездда Ким Чен Иннинг ишончли вакили сифатида унинг синглиси Ким Ё Чжон келган бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Нашр тахминига кўра, Ким Ё Чжоннинг Пекинга келишидан мақсад Хитой раҳбариятига Шимолий Кореянинг сиёсатидаги охирги ўзгаришлар, жумладан Ким Чен Иннинг Жанубий Корея ва АҚШ президентлари билан учрашувга тайёргарлиги ҳақида маълумот беришдан иборат.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
07:56 / 08.01.2026