Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура: Grand Mir ўрнидаги қурилиш лойиҳаси тасдиқланмаган
Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши Тошкент марказидаги Grand Mir меҳмонхонаси ўрнида қурилиш қилиш бўйича аризаларни кўриб чиқмаган, дейилади шаҳар прокуратурасининг мурожаатчига берган жавобида. Пойтахт бош режасига мувофиқ, бу ҳудудда 5 қаватдан баланд бино қуриш мумкин эмас.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳридаги Grand Mir Hotel меҳмонхонаси ўрнида 30 қаватдан юқори бинолар қурилиши ҳақида тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирилди. Хусусан, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ҳабибулла Мирсоатовнинг мурожаатчиларга берган жавоб хатидан маълум бўлишича, Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг ишчи комиссияси Grand Mir Hotel ўрнида қурилиш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш бўйича аризаларни кўриб чиқмаган.
Қайд этилишича, мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида пойтахт прокуратураси Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига сўров юборган.
Прокуратура 2024 йилнинг декабр ойи охирида тасдиқланган Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режасига эътибор қаратган. Ушбу режага мувофиқ, Grand Mir Hotel меҳмонхонаси ўрнида беш қаватдан баланд бўлган биноларни қуриш тақиқланади.
Аввалроқ яқин кунлар ичида Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган меҳмонхонани бузиш бошланиши кутилаётгани, унинг ўрнида 30 қаватдан юқори бўлган бизнес ва савдо марказлари қурилиши режалаштирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:35
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
19:10 / 18.12.2025
ЎзМУ қошида Назарий физика институти ташкил этилади
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025