Нега фақат «майда балиқлар» жазоланади? Прокурорлар ер ажратишдаги жиноятлар ҳақида изоҳ беришди
Сўнгги 1,5 йилда туман ҳокимликлари томонидан ер ажратишга оид 7,5 мингта қарор қонунга зид равишда қабул қилинган ҳамда 120 минг гектар ер ноқонуний ажратилган. Бироқ аксар ҳолларда ушбу жиноятлар учун қонунга зид равишда ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган ҳокимлар эмас, асосан, кичик амалдорлар жазога тортилади. Kun.uz’га интервью берган Бош прокуратура масъуллари буни изоҳлашди.
– Ҳокимликлар томонидан амалга оширилган қонунбузилишларда кўпинча қарор имзолаган ҳокимлар эмас, балки кичик амалдорлар жазога тортилиб келади. Нега «майда балиқлар» қармоққа илинади-ю, «катта наҳанглар» жазосиз қолиб кетади?
Азим Сатторов,
Бош прокуратуранинг Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори:
– Бизнинг бошқарма иқтисодий соҳадаги қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга оширади. Шу сабабли саволингизга Бош прокуратуранинг жиноий иш очилгандан кейин тергов ҳаракатлари билан шуғулланадиган бўлимидан жавоб олишингиз мумкин.
Элдор Аъзамов,
Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори:
– Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг ер ажратиш бўйича комиссиялари бор, уларга ҳоким ўринбосарлари раислик қилади. Комиссия таркибига кадастр хизмати, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бўлимлари ва бошқа соҳага оид раҳбарлар киритилади.
Қарор қабул қилинишида ер қаердан, нима мақсадда ажратилаётгани инобатга олинади. Комиссия шу шартларга амал қилингани тўғрисида далолатнома беради. Шу далолатнома асосида ҳоким қарор қабул қилади. Бу ерда асосий ролни комиссия далолатномаси ўйнайди. Яъни комиссия рухсат берган тақдирдагина ҳоким қарорга имзо қўйган. Ҳозиргача аниқланган ҳолатларда шу нуқтайи назардан жавобгарлик чораси кўрилган.
2020 йил ва 2021 йил 5 ойи мобайнида ер қонунчилиги бўйича ўтказилган назорат тадбирларида 588 нафар шахсга нисбатан жавобгарлик қўлланган. Шундан 42 нафари озодликдан маҳрум этилган.
Уларнинг ичида 32 нафари маҳаллий ҳокимликларнинг мансабдор шахслари, 10 нафари архитектура ва қурилиш ходимлари, 49 нафари ер ресурслари ходимлари ҳамда 51 нафари давлат кадастр хизматлари ходимлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
11:24 / 06.11.2024