Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўйнашингга ишониб, эрсиз қоласан» — Сирдарё туман солиқ бошлиғи ходимларини ҳақоратлади
Ишга тайинланганига ҳали 3 ой ҳам тўлмаган Сирдарё туман солиқ инспекцияси бошлиғи Тоҳир Элмуродов қўл остидаги ходимларни ўта қўпол гаплар билан ҳақоратлади. Йиғилишда у шахсиятга тегадиган уятсиз сўзларни ишлатиб, солиқчиларга таҳдид қилган.
Фото: Видеодан кадр
Сирдарё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Тоҳир Элмуродов йиғилишда қўл остидаги ходимларни ўта қўпол сўзлар билан ҳақоратлади. Kun.uz ихтиёрига келиб тушган видеода у қўлидан ҳамма нарса келишини айтиб, солиқчиларга таҳдид қилган.
«Нима, эски Сирдарёни энасини…. қилиб ташлайсизларми яна. Итнинг кейинги оёғи қилиб. Сен каби фисқ-у фасодларни шунақанги и….м, н…й, қаердан келганини билмай қолади. Н…..а с…я индамаганимга, ҳамманг! Ҳа, ўзига келиб қолди, ишлаяпти деб индамай қолганимга х….т қилиб, ҳеч қайси биринг. Ҳали менинг ёмон кунимни кўрганларинг йўқ. Ҳозир яхши томонимни кўрсатиб турибман. Ўйнашингга ишониб, эрсиз қоласан, н….й. Тумтарақай қилиб ташлайман. Қўлимдан ҳам келади, қурбим ҳам етади. Қайси биринг, х….т қилаётган бўлсанг. Билмайман, қандай қилиб бажарасан. Йил тугаб боряпти, қарздорлик ошиб ётибди. Мана шу кун кечқурунгача бажармагин, битта-иккитангни шунақанги пайпоғинги тўғрилаб қўяман. Ишониб юрганингга ишониб юравер. Ишонганинг билан и……м битта иккитангни. Шуни қўшиб қўяй», деган Элмуродов.
Йиғилиш қачон ўтказилгани ҳақида Kun.uz’да аниқ маълумот йўқ.
Тоҳир Элмуродов шу йилнинг август ойида Сирдарё туман солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бунга қадар Сирдарё тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Қашқадарёда Чироқчи тумани ҳокими ўринбосари қўл остидагиларни ҳақоратлаган эди.
Мавзуга оид
17:16 / 27.12.2025
Ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатган хорижлик ишчилар маъмурий жазога тортилди
08:30 / 07.12.2025
Сомсахоналарда рейд, инверсиянинг тугаши ва мундиалдаги рақиблар — ҳафта дайжести
18:02 / 13.11.2025
«Ҳолат 2024 йилда содир бўлган» — сўконғич солиқчи бўйича расмий муносабат билдирилди
16:19 / 31.10.2025