Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Рўйхатни …га тиқ» — Чироқчи тумани «замҳокими» қўл остидагиларни ҳақоратлади
Фото: Чироқчи тумани ҳокимлиги
Kun.uz ихтиёрига Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Эргашевга тегишли экани айтилган аудиоёзув келиб тушди. Унда амалдор аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича одамларга 10-20 млн сўмдан кредит бериш бўйича топшириқ ижросини сўраётгани акс этган.
У қўл остидагиларга сўкиниш аралаш гапирган.
Аудиода ҳоким ўринбосари агар одамлар кредит олмаса, «ўзларинг шу одамларнинг номига кредит оласан» деган гапи ҳам эшитилган. Зафар Эргашев бу гапларни қайси йиғилишда, кимларга қарата айтгани ҳозирча номаълум.
Вилоят ҳокимлигидаги манба Kun.uz'га аудиодаги овоз Зафар Эргашевга тегишли эканини инкор қилмади.
Маълумот учун, Зафар Эргашев бир муддат Чироқчи тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлган. 2023 йил августидан эса унинг ўрнини ҳозирги ҳоким Файзулла Юсупов эгаллаган. Шундан бери Зафар Эргашев туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
23:23 / 29.11.2025
Вазирликлар ходимларининг солиқ қарзи ҳақида маълумот бериб борилади
16:33 / 25.11.2025
Тошкент вилоятининг икки туманига янги ҳоким тайинланди
15:35 / 20.11.2025
Давлат корхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
16:31 / 19.11.2025