Ўзбекистон | 12:34 / 08.05.2018
59879
1 дақиқада ўқилади

Tashkent city’да Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўрнини Шерзод Ҳидоятов эгаллади 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шерзод Саиджанович Ҳидоятов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-каналида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз “Tashkent city” дирекцияси директори лавозимида илгари ишлаб келган Ж.Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилаётган мазкур замонавий комплексда бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.

Аввалроқ, шу ҳудуддаги «Эзидиёр» тўйхонаси бузилиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид