Ўзбекистон Туркманистондан нефт сотиб олмоқчи
«Ўзбекнефтгаз» ва Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниялари ўртасида музокаралар бошланди.
«Ўзбекнефтгаз» жорий йилда Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.
Тошкентда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ва Petronas Çаrigali делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда шу масала муҳокама қилинди. Томонлар етказиб бериш дастурини тайёрлашга келишиб олди.
Petronas Çаrigali Каспий денгизининг Туркманистон шелфида нефт ва газ қазиб олиш операторларидан бири ҳисобланади. У Малайзиянинг Petronas нефт ва газ компаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланади.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Туркманистон биринчи марта учинчи томоннинг иштирокисиз, фақат икки томонлама музокаралар орқали қисқа муддатли газ таъминоти бўйича келишувга эришганди.