Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия таълим масканларидаги барча ўқув дарсларини бекор қилади
Фото: Getty Images
Финляндия таълим тизими жиҳатидан дунёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири ҳисобаланди. Таълимни баҳолаш рейтингларида бу мамлакат энг нуфузли ўнликка киради. Бироқ маҳаллий ҳукумат вакиллари бундай рейтингларга киришга уринмайди ҳам. Финлар таълим тизимида ҳақиқий инқилоб қилишга қарор қилишди. Бу ҳақида Independent нашри маълум қилди.
Мансабдор шахслар мактабдаги ўқув предметларини бекор қилишмоқчи: бундан буён Финляндия таълим масканларида физика, математика, адабиёт, тарих ва география фанлари бўлмайди. Хельсинки Таълим бошқармаси бошлиғи Марьо Киллонен ўзгаришларга ўзига хос изоҳ берди: “Эҳтиёжлар ўзгармоқда ва биз XXI аср талабларига жавоб берадиган янги тизим тузишимиз лозим”.
Мактаб ўқувчилари алоҳида фанлар ўрнига кўп тармоқли форматдаги воқеалар ва ҳодисаларни ўрганишади. Масалан, Иккинчи жаҳон уруши тарих, география ва математика нуқтаи назаридан ўрганилади ва ҳ.к.
Бундай тизим 16 ёшдан бошланувчи ўқувчилар учун жорий этилади. Режага кўра, ўқувчи қандай мавзу ёки ҳодисани ўрганишни келгуси ҳаёти ҳақидаги тасаввурларидан келиб чиқиб, ўзи танлайди.
Шунингдек анъанавий “ўқитувчи-ўқувчи” мулоқот формати ҳам ўзгаради. Ўқувчилар парталарда ўтириб, қачон доска олдига чақиришларини кутиб ўтиришмайди. Бунинг ўрнига кичик гуруҳларда муаммоларни муҳокама қилиб, ҳамкорликда ишлашади.
Фин таълим тизими жамоа бўлиб ишлаш тарафдори, шу боис ўқитувчиларнинг ишида ҳам сезиларли ўзгаришлар кутилмоқда. Хельсникидаги 70 фоиз педагоглар янги тизим бўйича тайёрловдан ўтишди. Шунингдек ўқитувчиларнинг иш ҳақи ҳам оширилди.
2020 йилга бориб, фин таълим тизимини тўлиқ янгилаш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
14:45 / 01.01.2026
Финляндия полицияси Болтиқ денгизида Россиядан келаётган кемани қўлга олди
13:06 / 17.11.2025
Финляндия президенти: Украинада тинчлик музокаралари йил охиригача бошланиши қийин
21:01 / 01.11.2025
Финляндия таълим тизимида катта эркинлик мавжуд – президент Стубб
23:29 / 01.09.2025