Жамият | 09:40 / 27.10.2016
7274
1 дақиқада ўқилади

Дубайда "жонли табиат" услубида савдо маркази барпо этилади

Фото: РИА Новости

БААнинг Дубай амирлиги дунёда биринчи "жонли табиат" савдо марказини барпо этиши режасини эълон қилди, деб ёзмоқда The Gulf Today нашри.

Лойиҳа муаллифлари савдо марказида атроф-муҳитни сақлаш, экологик дизайн ва табиат билан ҳамоҳанг истиқомат қилиш каби ғояларни мужассам этиш ниятидалар.
 
Лойиҳа марказида бир қаватли бино, шунингдек, ботаника боғи жойлаштирилади, уч юз йиллик дарахтлар экилади, япон боғи, пиёда сайрлар учун йўлаклар барпо этилади. Лойиҳанинг умумий майдони эълон қилинмаяпти. Қурилиш ишлари 2018 йилда якунланади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур савдо марказига йилига 12 млн киши ташриф буюради. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид