Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент Марказий Осиё раҳбарларининг еттинчи саммитига мезбонлик қилади
15–16 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Саммитда минтақадаги барча давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Озарбойжон Президенти ва БМТнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий маркази раҳбари иштирок этади.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Саммитда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, шунингдек, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе иштирок этади.
Тадбир кун тартибига Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, устувор соҳаларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари киритилган. Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
Маслаҳат учрашуви якунида кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кутилмоқда.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон етакчиси томонидан 2017 йил сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди.
Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги даврида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олган 20 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026