Ўзбекистон | 12:55 / 22.04.2022
11237
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш бўйича алоҳида ишчи гуруҳи тузилади 

Қашқадарёда ижтимоий соҳа ва инфратузилмани яхшилаш бўйича ишчи гуруҳи тузилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ишчи гуруҳи ҳар ҳафтада 4 кун Қашқадарёда бўлиб, ишларни самарали ташкил этади, марказлашган ва қўшимча маблағларнинг манзилли ҳамда мақсадли ишлатилишини назорат қилади.

Жорий йилда Қашқадарёда ижтимоий соҳа ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб муаммоларни ҳал этиш учун республика бюджетидан қўшимча 360 миллиард сўм ажратилади. 

Шунингдек, Инвестиция вазирлиги бу ишлар учун халқаро молия институтлари маблағларидан 100 миллион доллар имтиёзли маблағлар йўналтиради.

Қўшимча ажратилаётган 360 миллиард сўм ва 100 миллион доллар ҳисобига аҳволи энг оғир бўлган объектларда бажариладиган ишларнинг дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилган. 

“Бу ишларни жадал бошлаш учун душанба куни Молия вазирлиги 100 миллиард сўм ссуда ҳамда Инвестициялар вазирлиги 100 миллиард сўм маблағ ажратсин”, деди президент.

 

Мавзуга оид