Иқтисодиёт | 13:53 / 27.03.2023
37697
1 дақиқада ўқилади

“Ўзавтосаноат”га собиқ раҳбарнинг қайтарилиши UzAuto Motors акцияларини янада арзонлаштирди

20 феврал куни UzAuto Motors'нинг ҳар битта акцияси нархи 78 697 сўмни ташкил этган бўлса, 27 март ҳолатига акциялар нархи 55 минг сўмгача ёки 30 фоиздан кўпроққа тушиб кетди.

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors IPO доирасида 0,3 фоиз акциялар пакетини фонд биржасига чиқарганди. Очиқ бозорга қўйилган биринчи кунда компаниянинг ҳар битта акция нархи 78 697 сўмни ташкил этган бўлса, 27 март 12:30 ҳолатига акциялар нархи 55 минг сўмгача ёки 30 фоиздан кўпроққа арзонлашган.

Эътиборли жиҳати, Шавкат Умрзоқовнинг “Ўзавтосаноат” раҳбарлигидан кетиши фонида компания акциялари 63 586 сўмгача кўтарилган. Улуғбек Рўзиқуловнинг “Ўзавтосаноат” раҳбарлигига қайтиши эълон қилинган кундан буён эса котировкалар нархи 55 минг сўмгача тушиб кетди.

Аввалроқ, “Ўзавтосаноат”га 2018 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси сифатида ишлаб келаётган Улуғбек Рўзиқулов ташкилот раҳбарлигига қайтди. У 2015-2017 йилларда ҳам “Ўзавтосаноат”га раҳбарлик қилган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид