Ўзбекистон | 11:27 / 03.04.2019
6234
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар нималарга йўналтирилади?

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг илк суверен халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қайд этилишича, 2019 йил февраль ойида Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон “Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ илк маротаба жаҳон молия бозорларида Ўзбекистон Республикасининг умумий ҳажми 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 5 ва 10 йил муддатли суверен халқаро облигациялари жойлаштирилди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни қуйидаги йўналиш ва мақсадларга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди:

889,2 миллион АҚШ долларини аукцион савдолари ўтказиш орқали тижорат банклари депозитларига тегишли шартларга мувофиқ жойлаштириш;

20 миллион АҚШ долларини “Агробанк” АТБга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тегишли шартларга мувофиқ субординар қарз сифатида кредит линиясини очиш;

89,9 миллион АҚШ долларини “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тегишли шартларга мувофиқ хорижий валютада бюджет ссудаси сифатида ажратиш.

Тижорат банкларининг субординар қарз сифатида тан олинадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олдидаги қарз мажбуриятлари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 21 июлдаги ПҚ-3877-сон “Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“8. Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан белгиланган мақсадларга йўналтирилади”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид