Ўзбекистон | 18:18 / 18.05.2026
1741
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди - Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Миллий инвестиция фонди акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилишига мунрсабат билдирди.

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Мамлакатимиз тарихида илк бор акцияларимиз халқаро оммавий савдога чиқарилди: Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси “Franklin Templeton” билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент фонд биржаларида IPO жараёнини бошлади.



Тизимли ва изчил ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз 3 баробар ўсди, давлат институтлари самарадорлиги ортиб, инвесторлар учун кафолатлар мустаҳкамланди. Натижада Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди.

Мамлакатимиз IPO жараёнларида “BlackRock”, “Franklin Resources”, “Redwheel” каби кўплаб йирик халқаро инвесторларнинг иштирок этиши дунё ҳамжамияти танлаган йўлимиз, салоҳиятимиз ва келажагимизга ишонч билдираётганининг ёрқин исботидир.



Аввалроқ, Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Миллий инвестиция фонди акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилиши муваффақиятли ўтказилгани хабар қилинганди. Хусусан, акцияларга бўлган талаб жойлаштириш ҳажмига нисбатан тўрт баравардан кўпроққа ошди, аризаларнинг умумий ҳажми эса 3 миллиард долларга яқинлашди.

Дилшод Абдуқодиров
Тайёрлаган Дилшод Абдуқодиров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид