Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон акцияларининг Лондон фонд биржасига жойлаштирилиши. Бу нима учун аҳамиятли?
UzNIF акцияларининг илк оммавий жойлаштирилиши Ўзбекистоннинг глобал молиявий тизимга интеграциялашуви йўлидаги энг муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланяпти. Акцияларга бўлган талаб жойлаштириш ҳажмига нисбатан тўрт баравардан кўпроққа ошди, аризаларнинг умумий ҳажми эса 3 миллиард долларга яқинлашди.
Фото: Kun.uz
2026 йил 18 майда Ўзбекистон иқтисодий тарихида янги саҳифа очилди. Лондон фонд биржасида (London Stock Exchange) Ўзбекистон Миллий инвестиция фонди (UzNIF) акцияларининг бирламчи жамоатчиликка жойлаштирилиши (IPO) муваффақиятли ўтказилди. Бу —мамлакатнинг глобал молиявий тизимга интеграциялашуви йўлидаги энг муҳим қадамлардан биридир.
Давлат активларининг биринчи марта дунёнинг энг йирик ва нуфузли биржаларидан бирига чиқиши Ўзбекистонга бўлган халқаро инвестиция ҳамжамиятининг ўсиб бораётган ишончини кўрсатиб берди.
UzNIF акцияларига бўлган талаб жойлаштириш ҳажмига нисбатан тўрт баравардан кўпроққа ошди, аризаларнинг умумий ҳажми эса 3 миллиард долларга яқинлашди. Глобал институционал инвесторларнинг бундай қизиқиш даражаси халқаро капитал Ўзбекистонга узоқ муддатли ўсишнинг истиқболли йўналиши ва Марказий Осиёдаги ишончли ҳамкор сифатида қараётганининг ишончли тасдиғи бўлди.
UzNIF акцияларининг Лондон фонд биржасида жойлаштирилиши мамлакатнинг инвестициявий имижини сезиларли даражада мустаҳкамлади, унинг жаҳон миқёсидаги танилишини оширди ва Ўзбекистоннинг янги халқаро иқтисодий брендини шакллантирди.
Ушбу воқеа мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга халқаро ҳамжамиятнинг юқори ва барқарор ишончининг тасдиғи бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш, инвестициявий иқлимни яхшилаш, бозор механизмларини ривожлантириш, рақамлаштириш ва давлат бошқаруви тизимини чуқур модернизация қилиш йўналишида изчил сиёсат юритмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон улкан трансформацияни бошдан кечирди ва бу мамлакатнинг дунёдаги имижини тубдан ўзгартирди. Агар яқин ўтмишда Ўзбекистон ёпиқ иқтисодиёт сифатида кўрилган бўлса, бугунги кунда минтақадаги энг жадал ривожланаётган ва инвестициялар учун жозибали давлатлардан бирига айланмоқда.
UzNIF’нинг нуфузли глобал майдонга чиқиши корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, давлат активларининг шаффофлигини ошириш, капитал бозорини ривожлантириш ва миллий иқтисодиётни жаҳон молиявий бозорларига интеграциялаш бўйича кўп йиллик ишларнинг мантиқий натижаси бўлди.
Маълумот учун, Лондон фонд биржаси 1801 йилдан бери фаолият юритиб келаётган дунёдаги энг қадимий ва нуфузли молиявий институтлардан биридир. Ушбу биржада 60 дан ортиқ мамлакатдан 2000 дан ортиқ компания мавжуд бўлиб, унинг умумий капиталлашуви триллионлаб долларга баҳоланмоқда. Ўзбекистоннинг ушбу майдонда пайдо бўлиши мамлакатни халқаро миқёсда тан олишнинг сифат жиҳатидан янги даражасини англатади.
UzNIF’нинг тузилиши алоҳида аҳамиятга эга. Фонд мамлакатнинг 13 та йирик давлат корхонаси, жумладан, Uzbekistan Airways, Ўзбектелеком, Ўзбекгидроэнерго, Ҳудудий электр тармоқлари, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси ва бошқа стратегик компанияларнинг активларини бирлаштирди.
Фонднинг халқаро капитал бозорига чиқиши ушбу корхоналар учун янги молиявий ресурслар, замонавий технологиялар ва глобал инвестиция имкониятларидан фойдаланиш имконини беради.
Ўзбекистоннинг давлат активлари илк бор шаффофлик, ESG ёндашувлари ва корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларига мувофиқ ишлай бошлагани ҳам принципиал аҳамиятга эга. Компанияларнинг кузатув кенгашларига аллақачон мустақил халқаро директорлар ва глобал инвестиция институтлари вакиллари киритилган.
Мавзуга оид
00:58
Тарихий воқеа: Ўзбекистон акциялари Лондон фонд биржасига жойлаштирилмоқда
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
14:47 / 16.04.2026
UzNIF IPO арафасида BlackRock, Franklin Templeton ва бошқалар билан 300 млн долларлик битимлар тузди
17:28 / 16.08.2025